Azərbaycan Yazıçılar Birliyinin üzvü, Azərbaycan Jurnalistlər Birliyinin üzvü, Prezident mükafatçısı Fuad Biləsuvarlının şeirləri qardaş dövlət Özbəkistanda özbək dilinə tərcüməçi Dilbər xanım Heydərova tərəfindən tərcümə edilmişdir.
Фуад Билашуворли 1989 йил 15 мартда Билашувор районининг Боғбонлар қишлоғида туғилган.Ўрта мактабни тугатгандан кейин,Университетда филология соҳасида таҳсил олди.У озарбайжоннинг таниқли олим ва шоири
Темир Гадабайлига шогирд тушди.У устозининг маънавий давомчи шогирди саналади.Озарбайжон ёзувчилар уюшмаси аъзоси,Журналистлар уюшмаси узви.Президент мукофотчисидир.Унинг асарлари вақтли матбуотда
тез- тез чоп этилади.Қатор шеърий китоблари чоп этилган ёш иқтидорли озарбмфжон шоирлари сирасига киради.
ЮРАГИМДА
Мушфиқим,Жовидим яшаганини,
Мен ҳам яшайдурман ўз юрагимда.
Кимларка,ҳаққимга нонкўр чиқдилар,
Айланиб бўлдилар кўз юрагимда.
Кўпзамон эзилдим,синдим у ки бор,
Ичимда курашдим,ёндим уки бор,
Ҳаётни тарк этиб,тондим у ки бор,
Дардимга қўшаман сўз юрагимда.
Қишнинг ҳавосийди,эсар булутлар,
Ўзининг ўз сасига эсар булутлар,
Сўз каби одамни кесар булутлар,
Ҳамон сезмайдурман ёз юрагимда.
Қоя парчасиман эзилмайман кўп,
Тўзимли бўлсам ҳам, тўзимларим йўқ,
Сир тўла юракман,босилмасман чўғ,
Ҳақиқат излайман,боз юрагимда!
* * *
Саҳардир…Нур сочар қуёш қай вақтда,
Мен эса кечада қолмишам шундай…
Турмоққа йўқ ҳолим,қайдан тушмишам,
Бир қаранг,қанчада сўлмишам шундай…
Ҳасратнинг тизига қўйдим бошимни,
Бир қўлдан бошимга отар тошини.
Кўзларим кўклардан олар ёшини,
Булутдай гувраниб тўлмишам шундай.
Дуолар айладим,етдим сабоҳга,
Чин бўлдим ботмадим,ҳеч бир гуноҳга.
Қурбонман у дардни берган Аллоҳга,
Илҳомни дардимдан оламан шундай!..
* * *
Недан бегонадир бизга бу илон?
Заҳрини томизиб ғофилга солган.
Бу дарднинг жонини борми бир олган?
Дардим дунёдаги дардга ўхшамас.
Ўтади ҳаётда кун- замон каби,
Инграйди юрагим ёй- камон каби,
Кўксимдан ғам томур,қон томган каби,
Дардим дунёдаги ғамга ўхшамас.
Кунба-кун кўраман, гоҳ шарт юзини,
Гоҳ ғамнинг юзини,гоҳ дард юзини,
Менга ҳам кўрсатди номард юзини,
Дардим дунёдаги дардга ўхшамас.
* * *
Азизим,кўкланиб некбин ҳисларга,
Бу кундан сўнг дейлик терс
иззатларга.
Алишма ҳеч замон мани ётларга.
Висолдан хабар бер сабоҳлар каби.
Ишқимиз оҳорли покиза булоқ,
Ҳасрати ҳасратинг кўзингдир булоқ.
Ҳамиша,бўлайлик бирликда бироқ,
Висолдан хабар бер сабоҳлар каби.
Муҳаббат- бир гулдир, ҳижрон
бир тикан!
Дунёда висолга етган бормикан?
Тоза юрак бўлиб,кел,содиқмисан?
Висолдан хабар бер,сабоҳлар каби.
Ишқимиз тарихга ёзилган бўлсин,
Мозорим кўнглингга қазилган бўлсин,
Уйқумиз хушликка ёзилган бўлсин,
Висолдан хабар бер,сабоҳлар каби.
Бахти бор десинлар,кўзлар тегмасин,
Бу ишқ унутилиб қалбни тилмасин,
Айро яшамайлик,айро ўлмасин,
Висолдан хабар бер,сабоҳлар каби.
Чатнасин муҳаббат йўлин бузганлар,
Саодат йўлига тикан тузганлар,
Дўстман деб аслида душман
қузғунлар,
Висолдан хабар бор,сабоҳлар каби.
Лойиқ бил Фуадни тоза отига,
Малаксан,ол мени жуфт қанотингга,
Айлансин дудоғинг гул дудоғига,
Висолдан хабар бер,сабоҳлар каби…
* * *
Фурсатнинг кетари қишга,
Йиқиламан қўлдан чиқар.
Баъзан дедим билмас ишга,
Сўз ҳам чиқар,дилдан чиқар.
Тупроқ кўчар- эккан йўқдир,
Уй олдида тикан йўқдир.
Гулдан сира узмас йўқдир,
Арилар ҳам гулдан чиқар.
Сайган йўқдир сани,мани,
Бундай бўлмас,дейман яъни,
Ким ёмонлар замонани,
Топганларинг қўлдан чиқар
Не гўзаллик, хуш баҳори,
Бизга тушган қишнинг қори.
Селлар оқур сойлар сари,
Чойларимиз селни кечар.
Шундай туғиб менинг онам,
Олган эмас орзу,инъом.
Манки,алишган одамман!
Шоир Фуад кулдан қочар!
ДЕНГИЗ БИЛАН СУҲБАТ
Яна навбатдаги баҳор сингари,
Бир денгиз ва яна ёлғиз ўзимман.
Уйда танҳоликда ўтирган сари,
Эзилдим,балки денгиз берар тўзимман.
Денгизга боқаман,
У дардларки кўмиб тўлқин уради.
Ҳар тўлқини манинг юрагимга бир ором,бир ҳазинлик тўкар.
Бир лаҳза бўлса ҳам мани ғам- ғуссадан айирар…
Унутдирар
Ўтганимни,кетганимни,
Йўқолган севгимни,
Азизларимни…
Бир тарафдан эсга солса,
Бир тарафдан хотираларимни
тебратур денгиз…
Унуттира олмас денгиз…
Эҳ,ношукурлик дейман…
Қандай яхши денгиз бор!
Бўлмаса кимларга бўлишардик дардларимизни!
Fuad Biləsuvarlı